Япония коронавирусга қарши кураш учун 265 миллиард доллар ажратади
8 Ноябрь 09:09

Япония коронавирусга қарши кураш учун 265 миллиард доллар ажратади

ТOKYO. КYODO-Kazinform - Япония ҳукумати коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларга 30 триллион иен (265 миллиард доллар) сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Манбаларга кўра, рағбатлантириш пакети 18 ёшгача бўлган барча болалар учун 100 000 иен нақд пул ва ички туризмни ривожлантириш учун Go То Тravel субсидия дастурини янгилашни ўз ичига олади.

Aввалроқ бош вазир Фумио Кисида пакет «бир неча ўн триллион иен» бўлишини айтган эди.

Ҳукумат ушбу чора-тадбирлар учун 2020 йилги бюджетининг қолган маблағларидан фойдаланиш ниятида. Шунингдек, ҳар қандай камомадни қоплаш учун янги облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда.

Уларга кўра, Ҳукумат жорий молия йили учун қўшимча бюджетни келаси йилнинг март ойигача тайёрлайди ва декабр ойи охиригача Парламентга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Бундан ташқари, пакетнинг бир қисми бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган 2022 молия йили учун дастлабки бюджет ҳисобидан қопланади.

Янгиликлар

Архив