Япония Императори Қозоғистон халқига фаровонлик тилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарларидан табрикномалар ва телеграммалар келиши давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.

Япония Императори Нарухито Қасим-Жомарт Тоқаевга қут-барака, Қозоғистон халқига фаровонлик тилади.

Германия Президенти Франк Вальтер-Штайнмайер Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик байрами билан табрикларкан: «Қозоғистонда яшовчи этник немислар мамлакатларимиз ўртасида «кўприк» бўлди. Сизнинг мамлакатингиз ва минтақангиз келажаги мулоқотга, ислоҳотларга ва очиқликка юз тутган. У борада Германия келажакда ҳам Сиз учун ишончли ҳамкор бўлишда давом этади», – дея таъкидлаган.

Иордания Қироли Абдалла II ўз халқи ва ҳукумати номидан юртимизга давомий прогресс ва тараққиёт тилади.

Италия Президенти Серджо Маттарелла: «Вақт ўтгани сари сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Алоқаларимиз Нур-Султан ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар доирасида янада ривожланади деб ишонаман», – деди.

Польша Президенти Анджей Дуда Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шерик эканлигини таъкидлаб ўтди. «Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда. Польша Қозоғистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги фаоллигини, айниқса, Марказий Осиёдаги хавфсизлик, ядро қуролини тарқатмаслик ва маданиятлараро мулоқот масалалари бўйича позициясига юқори баҳо беради», – дейилган телеграммада.

Исроил Президенти Реувен Ривлин Мустақиллик кунига бағишланган табрикномасида икки мамлакат ўртасидаги инновацион ва технологик алоқаларнинг ривожланиб келаётганини таъкидлаб ўтган.

Финляндия Президенти Саули Ниинистё Қасим-Жомарт Тоқаевга омад ва сиҳат-саломатлик, Қозоғистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади. «Мамлакатларимиз ўртасида аввалдан шакклланган жуда яхши дўстлик алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз», – дейилган телеграммада.

Швейцария Конфедерацияси Президенти Ули Маурер Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фаолиятига ва Қозоғистон халқига ёрқин келажак тилади.

Сербия Президенти Александр Вучич ўз табрикномасида: «Сизнинг ўз ишингизга содиқлигингиз туфайли юртингиз Биринчи Президент – Елбасы Нурсултан Назарбоев барпо қилган сара йўл билан собитқадамлик билан юриб ривожланмоқда. Бунга ҳурматим чексиздир. Мурожаатингизда Конструктив ва ижтимоий мулоқот – Қозоғистоннинг барқарорлиги ва фаровонлигининг асоси, дея таъкидлаб ўтдингиз», – деди телеаграммасида.

Шунингдек, Қозоғистон Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаев номига табрик мактубларини Монголия Президенти Халтмаагийн Баттулга, Баҳрайн Қироли Шейх Хамад бен Иса Ал Халифа, Литва Президенти Гитанас Науседа, Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилганимиздек, Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва халқаро ташкилотлардан табрикномалар келиб тушган.

Жумладан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Буюк Британия Қироличаси Елизавета ІІ, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа Бен Заид Ал Нахаён, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Президенти Эмомали Рахмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов, Озарбайжон Президенти Илхом Алиев, Украина Президенти Владимир Зеленский, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин, Нидерланд Қироли Виллем-Александр, Малайзия Қироли Султон Абдулла Риятуддин Ал-Мустафо Биллах, Бельгия Қироли Филипп, Швеция Қироли Карл Густав, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Мухаммад Ашраф Ғани, Чех Республикаси Президенти Милош Земан, Венгрия Президенти Янош Адер, Тайланд Қироллиги Бош вазири Прают Чан-Оча, Хорватия Президенти Колинда Грабар-Китарович, Болгария Президенти Румен Радев, Ливан Республикаси Президенти Мишель Аун, Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитс, Ироқ Республикаси Президенти Бархам Салех, Греция Республикаси Президенти Прокопис Павлопулос, Канада Генерал-губернатори Жюли Пайетт, Абу-Даби меросхўр шахзодаси Мухаммад ибн Заид Ал Нахаян, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсеф Ал-Осеймен, Барлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазир, Дубай амири Мухаммад Бен Рашид Ал Мактум, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков ва бошқалардан табрикномалар келган.

Сўнгги хабарлар