Япония фавқулодда вазият муддатини яна бир ойга узайтириши мумкин

None
None
TOKYO. Kyodo - Kazinform – Япония ҳукумати фавқулодда вазият режими амал қилиш муддатини яна бир ойга узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Ҳукумат манбалари 7 апрел куни хабар беришича, Бош вазир Синдзо Абэ 6 майгача Токио, Осака ва бошқа беш префектурада коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилганди.

16 апрел куни апрел ойининг охирида бошланадиган Golden Week байрамлари арафасида мамлакатнинг барча префектураларида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу вақтда, кўпчилик японияликлар одатда уйларига қайтишади ёки аксинча, саёҳат қилишади. Golden Week - Шарқий Осиё мамлакатларида бир нечта байрамларнинг номи.

Фавқулодда вазиятда маҳаллий ҳокимият одамлардан кераксиз юришлардан тийилишларини сўради ва баъзи компанияларни ёпиш талаб қилинди.

Ҳукумат фавқулодда вазиятни бутун мамлакат бўйлаб сақлаб туриш керак, деб ҳисоблайди, чунки фавқулодда ҳолатнинг қисман олиб ташланиши муайян ҳудудларда одамлар кўплаб тўпланишига олиб келади ва касаллик тарқалиш хавфини оширади.

Префектуралар губернаторлари 6-майда тугайдиган таътилдан кейин фавқулодда ҳолат режимини узайтиришга чақирмоқда.

Бугунги кунга қадар Японияда касалликнинг 14 800 та ҳолати тасдиқланди, улар орасида феврал ойида Токиода карантин қилинган « Diamond Princess» круиз кемасининг 700 га яқин йўловчиси ҳам бор. Вирусли инфекция қурбонлари сони 450 кишига етган.

Сўнгги хабарлар