Япония делегацияси Алмати шаҳридаги Тинчликпарварлар тайёрлаш марказига ташриф буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Япониянинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ямада Джун, Мудофаа ишлари бўйича Элчининг биринчи котиби полковник Саваи Тадаши ва тиббий маслаҳатчи Нишизава Соко Алмати шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг Тинчликпарварлар тайёрлаш марказига амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Марказ бошлиғи, полковник Бауржан Нигметуллин марказ фаолиятининг мақсад ва мазмун-моҳияти, жумладан, тинчликпарвар курслар, тилларни интенсив ўқитиш ҳақида маълумот берди.

Марказни ривожлантириш режасида курслар сонини кўпайтириш ва муассасани минтақавийий даражага олиб чиқиш ҳам ўрин олган. эслатиб ўтамиз, 19 ноябр куни БМТ томонидан сертификатланган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқароларни ҳимоя қилиш» халқаро курси якунланди. У Бангладеш, Бразилия, Қозоғистон, Мавритания, Мозамбик, Нигерия, Покистон, Саудия Aрабистони ва Финляндия қуролли кучлари вакиллари таҳсил олди.

Ташриф чоғида марказнинг тинчликпарварлик салоҳиятини оширишда Қозоғистон ва Япония мудофаа вазирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.


Фавқулодда ва Мухтор Элчи ташкилотчилик ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Қозоғистоннинг тинчликпарвар операциялардаги иштирокини кенгайтириш орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.


Сўнгги хабарлар