USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Япония аэропортларида юзни таниб олиш тизими жорий этилди

19 Июль 16:22
Баҳам кўринг:
Япония аэропортларида юзни таниб олиш тизими жорий этилди

CHIBA. KYODO-Kazinform - Япониянинг Нарита ва Ханэда аэропортларида юзни тўлиқ аниқлаш тизими жорий этилди. Унинг ёрдами билан халқаро саёҳатчилар паспорт ва авиачипталарни кўрсатмасдан назорат пунктида рўйхатдан ўтишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб .

Ўхшаш янгиликлар
Япониялик олимлар тамаки чекувчиларнинг коронавирус билан касалланиш эҳтимоли 1,5-2 баравар юқори эканлигини аниқлашди Японияда вулқон отилиши Тинч океанида цунамига сабаб бўлди

Йўловчиларни самолётга ўтқазиш жарёни ва уларга қулай шароит яратишга қаратилган «Face Express» тизимига йўловчилар аэропортга келгандан сўнг паспорт ва самолётга чиқиш талонларинирасмийлаштириш пайтида суратга тушишлари шарт.

Багажни рўйхатдан ўтказиш пайтида махсус терминаллар орқали керакли маълумотларни киритгандан сўнг йўловчилар назорат пунктларида ва бортда автоматик равишда аниқланади, дея маълум қилди Narita International Airport Corp.компанияси.

Тизим апрел ойида Нарита аэропорти ходимлари юзни таниб олиш тизимини синовдан ўтказгандан сўнг тўлиқ ишга тушди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив