Япония 13 мамлакат фуқаролари учун кириш қоидаларини кучайтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Япония ҳукумати коронавируснинг янги турларининг тарқалишидан қўрқиб, 13 мамлакат фуқаролари учун Японияга кириш қоидаларини кучайтирди, деб хабар беради Kazinform NHKга асосланиб.

Ушбу мамлакатларга Австрия, Бельгия, Бразилия, Германия, Дания, Италия, Нигерия, Голландия, БАА, Словакия, Швейцария, Швеция ва Франция киради. Ташриф буюрувчилар уч кун давомида махсус карантин муассасаларида бўлишлари шарт. Кейин улар коронавирусга текширилади ва агар тест манфий бўлса, улар уйларига қайтиб, яна икки ҳафта давомида изоляция қилинади.

Ушбу чоралар 5 мартдан кучга киради. Ушбу қоида, Японияга келишидан олдин 2 ҳафта ичида юқоридаги ёзилган мамлакатларда бўлган фуқароларга ҳам тегишли.


Сўнгги хабарлар