Январ воқеаларида зарар кўрган тадбиркорларга товон пули тўланди

Фото: None
ALMATY. Кazinform - Январ воқеаларида зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларига компенсация тўлаш якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати ҳокими Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, жами 14,5 млрд тенгелик 1594 та ариза маъқулланган.

«Кичик ва ўрта бизнес – шаҳар иқтисодиётининг асоси. У ерда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 64 фоизи ишлайди. Шу боис тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йилда бюджетдан қўшимча 5 млрд тенге ажратилиб, 46,9 млрд тенгега оширилди. Бугунги кунда 219 та кичик ва ўрта бизнес лойиҳаси 16,5 млрд тенгега молиялаштирилди», - деди Ерболат Досаев.

Натижада 1 июнда фаолият юритаётган корхоналар сони 19,5 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Алматида содир бўлган воқеа вақтида 1600 га яқин тадбиркорлик субъекти зарар кўрган эди. Унинг 96 фоизи кичик ва ўрта бизнесга тегишли.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар