Январ воқеалари: Террорчилик ҳаракати бўйича 45 та иш кўриб чиқилмоқда
25 Апрель 17:38

Январ воқеалари: Террорчилик ҳаракати бўйича 45 та иш кўриб чиқилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Январ ойидаги тартибсизликлар пайтида содир этилган 5041 та жиноят иши тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси 1-хизмати бошлиғи ўринбосари Елдос Қилимжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бош прокуратура январ воқеалари бўйича жиноий тергов ҳаракатларининг бориши ҳақида хабар бериб келмоқда. Алмати, Чимкент шаҳарларида, Ақтўбе, Атирау, Алмати, Жамбил, Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида оммавий тартибсизликлар ва террорчилик ҳаракатлари содир бўлди. Ҳар бир ҳудудда тергов-тезкор гуруҳлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва улар якунига этгач, жиноят ишлари судга юборилмоқда. Айни пайтда ушбу тоифадаги 5041 та жиноят иши тергов қилинмоқда. Уларнинг 49 таси оммавий тартибсизликлар, 45 таси террорчилик ҳаракатларидир», - деди Елдос Қилимжанов.

Унга кўра, Чимкент прокуратураси томонидан 8 нафар гумонланувчига нисбатан йўқ қилиш, мол-мулкни йўқ қилиш ва автомашиналарга ўт қўйиш, яъни оммавий тартибсизликларда иштирок этиш айби билан иш қўзғатилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив