Январ воқеалари давомида 1500 дан ортиқ давлат ва тижорат бинолари зарар кўрган – ҚР Бош прокуратура

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Январ воқеалари чоғида 1,5 мингдан ортиқ давлат ва тижорат бинолари шикастланган. Бу ҳақда Парламент Мажилиси ялпи йиғилишида ҚР Бош прокурори Берик Асилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«5 январ куни Алматида ҳужумчилар ўт ўчириш машинаси ва юк машинасида Президент қароргоҳи панжарасини бузиб киришди. Уларнинг ҳаммаси қуролланган. Бу шаҳарда, Байтурсинов ва Толе би кўчалари бурчагида қўлга олинган бензовоз аввалига полиция махсус машинасига бориб урилган, сўнг уни полиция панжараси томон йўналтирган. Қизилўрдада «КАМАЗ»га юк ортиб, Миллий гвардияга олиб борган. Улардан бири воқеа жойида вафот этди», - деди Б. Асилов.

«1,5 мингдан ортиқ давлат ва тижорат бинолари шикастланган. 765 та машина, жумладан, ўт ўчириш ва тез ёрдам, полиция ва фуқаролик автомобиллари ёқиб юборилган. Фуқаролар, бизнес ва давлатга миллиардлаб зарар етказилган»,- деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар