Январ воқеалари бўйича 330 дан ортиқ шахс судланди – ҚР Бош прокуратураси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Республика бўйича январ воқеалари юзасидан жами 5065 та судга қадар текширувлар рўйхатга олинган. Бу ҳақда ҚР Бош прокуратураси Жиноий прокуратураси бошлиғи ўринбосари Елдос Қилимжанов МКХда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Шахслар аниқланса, зарур тергов ҳаракатлари ўтказилгач ёки процессуал келишув тузилганидан сўнг, иш дарҳол судга юборилади. Бугунги кунга қадар судга 337 та жиноят иши юборилган, шундан 331 нафар шахсга нисбатан турли жазолар тайинланди», — деди Елдос Қилимжанов.

Қайд этилишича, суд томонидан процессуал келишув доирасида олинган оммавий тартибсизликларда иштирок этганлик тўғрисидаги жиноят ишларини кўриб чиқиш натижаларига кўра 14 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

«Қонунга кўра, ушбу тоифадаги ишлар 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Қолган жиноят ишлари судлар томонидан ўртача икки ойгача кўриб чиқилади. Бу иш бўйича суд терговини ўтказиш, жиноят процессида иштирок этаётган барча томонларни тинглаш, уларнинг важларини кўриб чиқиш зарурлиги билан боғлиқ», - деб тушунтирди Елдос Қилимжанов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар