Январь ойида қозоғистонликлар 2,4 минг дона олтин қуйма сотиб олган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил январь ойида қозоғистонликлар иккинчи даражали банклардан ва айрим банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларидан умумий оғирлиги 111,5 кг бўлган 2 414 дона қуйма сотиб олишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкига асосланиб.

Аҳоли учун тозаланган қуйма олтинни сотиш ва сотиб олиш дастури 2017 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий банки томонидан бошланган.

2017 йилда бери умумий оғирлиги 1,68 тонна бўлган 44 минг 993 та қуйма олтин сотилди.

Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 г турларида тақдим этилади, харидорларнинг аксарияти 10 г оғирликдаги қуйма олтинни танлашган бўлиб, унинг умумий сотувдаги улуши 26%ни 11 654 донани ташкил қилди. Кейин 100 г қуйма - 10 572 дона (23%) ва 20 грамм - 10 123 дона (22%), 5 грамм - 7 177 дона (16%), 50 грамм - 5 467 дона (12%).

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.

Сўнгги хабарлар