Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+30+32℃

Январь ойида Қозоғистонда нечта автомобиль рўйхатга олинган

14 Март, 19:15

ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг январ ойида 126,9 мингта автомобиль рўйхатга олинган, дея хабар беради Каzinform Миллий статистика бюросига таяниб.

Жорий йилнинг январь ойида 126,9 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,3 фоизга кўпдир. Улар орасида енгил автомобиллар – 25,9 фоиз, юк автомобиллари – 39,5 фоиз, автобуслар сони 2 баробарга ошган.

2023 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Қозоғистонда жами 4518,7 мингта транспорт воситаси рўйхатга олинган (2022 йил 1 январда 4308,6 мингта). Уларнинг 87,9 фоизини енгил автомобиллар, 10 фоизини юк автомобиллари, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади.

2023 йил январь ойида рўйхатга олинган автомобиллар орасида:

- йиғилганига 3 йилдан кўп бўлмаган - 16 562 та;

- 3 йилдан 7 йилгача - 6896 та;

- 7-10 йил - 15 825 та;

- 10 йилдан ошган - 77 328 та.

Муаллиф:

Бекабат Узаков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар