+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Январь ойида Қозоғистонда 7 миллион тонна нефт қазиб олинди

16 Февраль 14:16
Баҳам кўринг:
Январь ойида Қозоғистонда 7 миллион тонна нефт қазиб олинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Январь ойида Қозоғистонда 7 миллион тонна нефт қазиб олинди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу даврда нефт ва конденсат қазиб олиш 7 миллион тоннани ташкил этди, бу январь ойи режасининг 98,3 фоизини ташкил этади. Хусусан, нефт ва газ саноатининг йирик компаниялари кўрсаткичлари қуйидагича: Тенгиз лойиҳаси ушбу даврда 2,05 миллион тонна нефт қазиб олди. Бу ҳисобот ойидаги режанинг 95,8 фоизини ташкил этади», - деди у.

Унга кўра, Шимолий Каспий лойиҳаси - Кашаған нефт қазиб олиш 1,23 миллион тоннани ташкил этди, режа 100 фоизга бажарилди. Қарашиғанақ лойиҳасининг кўрсаткичлари 1,1 миллион тоннани ташкил этади.

«Ҳисобот даврида 5,5 миллион тонна нефт экспорт қилинди. Режа 100% бажарилди», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив