Январь ойида кўп болали оналарга 22,5 миллион тенге нафақа берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил январь ойида кўп болали оналарга 22,5 миллион тенге миқдорида нафақалар берилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2021 йил январь ойида кўп болали оилаларга давлат томонидан бериладиган нафақалар ўртача 430,3 минг оилани қамраб олди, берилган нафақалар умумий миқдори умумий қиймати 22,5 миллион тенгени ташкил қилди. 2020 йил декабрь ойида 428,3 минг оила умумий миқдори 22 миллион тенге олишган», -дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, тўрт ёки ундан ортиқ вояга етмаганлар ёки 23 ёшгача бўлган тўлиқ кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар ушбу давлат нафақага мурожаат қилишлари мумкин.

«2021 йилда тўлов миқдори болалар сонига қараб 46 760 минг тенге (4 бола учун), 81 852 минг тенге (7 бола учун), 8 бола учун - 93 344 тенге, 9 бола учун - 105 012 тенге, 10 бола учун - 116 680 тенге, 11 бола учун - 128 348 тенге, 12 бола учун - 140 016 тенге, 13 бола учун - 151 684 тенге, 14 бола учун - 163 352 тенге, 15 бола учун - 175 020 тенге, 16 бола учун - 186 688 тенге берилади».

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга уларнинг даромадларини ҳисобга олмаган ҳолда давлат томонидан бериладиган янги нафақа 2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналишлари бўйича киритилди.

Сўнгги хабарлар