Январ ойида 350 мингдан ортиқ қозоғистонлик манзилли ижтимоий ёрдам олди

None
ASTANА. Kazinform – 2023 йил 1 феврал ҳолатига кўра, 67,1 минг оилада 350,4 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланган. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 73,9 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам жон бошига ўртача даромади ҳудудий энг кам яшаш даражасининг 70 фоизидан паст бўлган ҳар бир оила аъзосига тайинланади.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган кафолатланган ижтимоий пакет табиий ёрдам кўринишидан монетизация шаклига, жумладан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 1,5 БҲМ(2023 йил – 2023-5175 тенге) миқдорида қўшимча тўлов шаклига ўзгартирилди.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, 106 минг 400 нафар болага, жумладан, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга қўшимча тўлов белгиланди.

Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун ўз яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, қишлоқ округи ҳокимига, шунингдек, egov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар