Январ охиригача Қозоғистонда 4 фоизли автокредит бериш қайта бошланади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда соддалаштирилган автокредитлаш дастури ой охиригача қайтадан ишга туширилади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг март ойида автокредит миқдори 10 миллион тенге этиб белгиланган эди. Машинанинг нархи эса 15 миллион тенгедан ошмаслиги керак. Оммага очиқ бўлиши учун дастурга қимматбаҳо машиналар киритилмаган. Ой охиригача автокредит дастурини бошлаймиз. Шу ҳафтада Саноатни ривожлантириш жамғармаси матбуот анжумани ўтказади, унда қўшимча маълумотлар тақдим этилади. Бу ерда дастур механизмини қайта кўриб чиқиш масаласи бор. Бунгача харидорлар аввалига автосалонга, кейин эса банкка боришарди. Саноатни ривожлантириш жамғармаси яна бир механизм таклиф қилади», — деди Марат Қарабаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, қайта ишга туширилаётган дастурдаги янгиликлардан бири электрон навбат бўлади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар