Январ-март ойларида Қозоғистонда 204 мингта автомобил рўйхатга олинди
16 Май 14:09

Январ-март ойларида Қозоғистонда 204 мингта автомобил рўйхатга олинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январ-март ойларида республикада 204 мингта автомобил рўйхатга олинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг уч ойида Қозоғистонда 204 238 та автомобил рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга кам. 2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган енгил автомобилларнинг умумий сони 3 млн 833,3 минг донани ташкил қилмоқда.

«2022 йилнинг биринчи чорагида 2600 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, 3968 киши жабрланди. Бахтсиз ҳодисалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга камайди. 1 апрел ҳолатига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта компаниялари томонидан 10,7 миллиард тенге миқдорида 21 370 та суғурта тўлови амалга оширилди», — дейилади бюро хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив