Январь-апрелда Қозоғистонда экспорт 18 миллиард долларни ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда товар ишлаб чиқариш 5,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5 фоизни, инфляция даражаси 5,4 фоизни ташкил этди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми эса 8,5 фоизга ўсди. Ишсизлик 4,8 фоизни ташкил этди. Экспорт ҳажми 58 миллиард долларни ташкил қилди. Умуман олганда, ташқи савдо айланмаси 96 миллиард долларга етди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари доирасида йил бошидан бери жаҳон иқтисодиётида ишбилармонлик фаоллиги даражаси пасайган, шунингдек асосий биржа товарлари конъюнктураси пасайган.

«Мен жорий йилнинг 4 ойи давомида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига тўхталмоқчиман. ЯИМ 0,2 фоизга пасайди. Шу билан бирга, товар ишлаб чиқариш 5,8 фоизга ўсди. Бироқ, хизматлар 4 фоизга камайтирилди», - деди Р.Даленов.

Унга кўра, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўсиши реал кўринишда 0,9%ни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан паст. Бироқ, оптимал ўсиш суръати сақланиб қолмоқда. Инвестицияларни жалб қилиш учун янги қадамлар қўйилмоқда.

«Жорий йилнинг январь-апрель ойларида экспорт ҳажми 18 миллиард долларни ташкил қилди. Умуман олганда, тўрт ой давомида хизматлар соҳасидаги пасайиш туфайли ЯИМ ҳажми 0,2 фоизга пасайди», - дея тушунтирди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар