Янги йил арафасида қозоғистонликлар иштирокида Японияда АBU ТV 2021 қўшиқ фестивали намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 31 декабр куни Япониянинг NHК миллий телеканалида энг йирик АBU ТV 2021 қўшиқ фестивали намойиш этилади, дея хабар берflb Кazinform dimashnews.cоmга таяниб.

АBU TV Song Festival Осиё-Тинч океани радиоэшиттиришлар иттифоқининг йиллик Бош Ассамблеяси доирасида ўтказиладиган Осиёдаги профессионал мусиқачиларнинг энг йирик концертидир.

Бу йилги фестивал 18 ноябр куни Малайзияда онлайн тарзда бўлиб ўтди. Унда 10 та давлатдан таниқли вокалчилар иштирок этишди. Концертда Қозоғистонни «Славян бозори» танлови ғолиби, Амре тахаллуси билан танилган Ернар Садирбаев тақдим этди.

ABU TV Song Festival 2021 трансляцияси NHК Wоrld Japan телеканалида 30 декабрдан 31 декабрга ўтар кечаси (Токио вақти билан 0:35) бўлиб ўтади ва 2022 йил 22 -23 январ кунлари кенг аудиторияга тақдим этилади.

Дунёга машҳур қўшиқчи Димаш Кудайберген АBU TV Song Festivalида «Ikanaide» қўшиғи билан махсус меҳмон сифатида иштирок этади. Афсонавий композиция биринчи марта япон тилида 2021 йил 28 ноябр куни Токио Жазз фестивалида Димаш Қудайберген томонидан ижро этилди. Илгари Димаш Қудайберген 2016 йилда Истанбул ва 2019 йилда Токио фестивалида иштирок этган.



Сўнгги хабарлар