Янги таркиб тасдиқлангунга қадар Ҳукумат ўз вазифаларини бажаради - Фармон

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Парламентининг янги сайланган Мажилиси Қозоғистон Республикаси Ҳукумати фаолиятини тўхтатди. Янги таркиб тасдиқлангунга қадар Ҳукумат ўз вазифаларини бажаради, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизмати томонидан эълон қилинган Президент Фармонига таяниб.

***

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида

2023 йил 29 март

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-бандига, «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 4-моддасига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламентининг янги сайланган Мажилиси олдида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ваколатларини тугатиш тўғрисида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўз вазифаларини Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг янги таркиби тасдиқлангунча бажарсин.

2. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киритилсин.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2023 йил 29 март

№ 158

Сўнгги хабарлар