Янги ҳосил йиғиб олингунча ғалла етарли – ҚР Бош вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, дон омборида янги ҳосил йиғиб олингунча етарли миқдорда ғалла захираси мавжуд, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Қулай об-ҳаво шароитидан унумли фойдаланган ҳолда ўз вақтида ва сифатли экиш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлиги, қолаверса, омборда мўл ғалла гаровидир. Ҳукумат томонидан акцияни молиявий, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича барча зарур қарорлар қабул қилинди.

Хабарингиз бор, аввалдан белгиланган йўналишларнинг бузилиши ва жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархларнинг ошиши уруғлик ва агрокимёвий воситалар, эҳтиёт қисмлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари нархини оширди», - дея Бош вазир шундай мураккаб пайтда фермерларни қўллаб-қувватлаш учун бюджет кредитининг 140 миллиард тенгега ошганини эслатди.

«Бундан ташқари, биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини форвард харид қилиш орқали молиялаштиришни икки баробарга ошириб, 80 миллиард тенгега етказдик. Умуман олганда, бюджетни қайта кўриб чиқишда қишлоқ хўжалигига 298 миллиард тенге йўналтирилди. Керакли миқдорда дизель ёқилғиси бозор нархидан 10-15 фоиз арзон нархда етказиб берилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан келишилган ҳолда минерал ўғитлар нархи арзонлаштирилди. Айтиш жоизки, жорий йилда агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгармади. Шу тариқа жорий йилда фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилди. Ўтган йил қурғоқчилик бўлганига қарамай, буғдойга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қондирдик», — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда жорий йилда янги ҳосилни йиғиб олгунча етарли миқдорда ғалла захираси мавжуд.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг март ойидаги бюллетенига кўра, бу йил Қозоғистонда ғалла ҳосили ўртача йиллик кўрсаткичдан юқори бўлиши керак. Ўртача 18-19 миллион тонна ғалла йиғиб олинади, ички эҳтиёж эса 8 миллион тоннага яқин. Қозоғистон ёмон об-ҳаво прогнозлари ҳолатида ҳам ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлай олади», — деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, бу йил ғалла ҳосили ўтган йилга нисбатан 15 фоизга юқори бўлади.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар