Янги ўқув йилида Қозоғистон мактабларида иссиқхоналар қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги ўқув йилидан меҳнат қайта киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, бола тарбиясида машғулотлар муҳим ўрин тутади. Шу боис янги ўқув йилида 1-синфдан меҳнат дарси қайтадан ўқув дастурига киритилади. Лойиҳа сифатида мактаблар ёнида иссиқхоналар очилади. Бугунги кунда мактабларнинг қарийб 7 фоизи шундай тажрибага эга», - деди Ерали Тоғжанов.

Унга кўра, жорий йилда илк бор мактабларда 7-синфдан бошлаб келажакда касб танлашга йўл-йўриқ кўрсатувчи «педагогик-касбий йўриқчи» дарси ҳам дастурга қиритилади.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар