Янги Қозоғистон: Президент ҳокимлар қабул қилган ҳужжатларни бекор қила олмайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин референдумга қўйилган конституциявий ислоҳот доирасида ҳокимларни сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай ўзгаришини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоятлар ҳокимларини тайинлашнинг янги усули жорий этилади. Ҳокимларни вилоятдаги барча маслихат депутатлари розилиги билан тайинлаш таклиф этилмоқда. Бу қандай амалша оширилади? Президент вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт ҳокими лавозимига камида иккита номзод кўрсатиши шарт. Вилоят, туман ва шаҳар маслихатларининг барча депутатлари ушбу номзодлар орасидан танлайди. Депутатларнинг умумий овоз бериши натижасида ҳокимликка муносиб номзод тайинланади. Бошқача айтганда, маъмурият ишонган фуқаро ҳоким бўлади», — деди Давлат котиби Youtube каналига жойлаштирган видеосида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тузатишлар туфайли ҳокимларнинг мустақиллигини оширилади.

«Энди овул ҳокимлари бевосита аҳоли томонидан сайланади. Бу доимий тенденцияга айланди. Туман ва шаҳарлар ҳокимлари сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Вилоятлар ҳокимлари муқобиллик асосида депутатлар томонидан сайланиши ҳақида юқорида айтган эдик. Шунингдек, Конституциядан Президентнинг туман, шаҳар ва қишлоқлар ҳокимларини лавозимидан озод этиш ваколатини олиб ташлаш таклиф қилинмоқда. Ҳаттоки, Президентнинг вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳокимлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёки тугатиш бўйича ваколатларини олиб ташлаш таклиф қилинмоқда. Бинобарин, ҳокимлар имкон қадар мустақил иш олиб боради, аҳоли манфаатларини биринчи ўринга қўяди», — деди Ерлан Қарин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар