Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Янги ғоялар, инновацион лойиҳаларни фақат эркин жамиятда амалга ошириш мумкин – ҚР Президенти

28 Сентябрь, 14:15

ASTANA. Кazinform – Янги ғоялар ва инновацион лойиҳаларни фақат эркин ва баркамол жамиятда амалга ошириш мумкин. Бундай фикрни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ишончим комилки, янги ғоялар, инновацион лойиҳаларни фақат эркин ва баркамол жамиятда амалга ошириш мумкин. Шу боис мамлакатимизни кенг кўламли модернизация қилиш доирасида адолатли Қозоғистон – ҳамма учун тенг имкониятлар давлатини яратиш ниятидамиз», — деди Давлат раҳбари «Digital Bridge - 2022» халқаро технология форуми чоғида.

Унинг фикрича, ахборот цивилизациясининг ривожланиши натижасида рақамли кўчманчилар каби ҳодиса пайдо бўлган.

«Бугунги рақамли кўчманчилар глобал кибер ва жисмоний маконни фаол ривожлантирмоқда, янги маҳсулотлар ва бозорларни яратмоқда. Ишончим комилки, бугунги форумдаги самарали фикр алмашиш минтақанинг рақамли келажаги йўналишини белгилаш, Евроосиё маконида янги динамик ташаббусларни амалга ошириш учун замин яратиш имконини беради», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: t.mе/bort_01

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар