Янги бош режага кўра Туркистонда қандай ўзгаришлар рўй беради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат йиғилишида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрининг бош режага биноан қандай ривожланишини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўмирзақ Шўкеев шаҳар лойиҳаси маъмурий ва ишбилармонлик маркази, маънавий ва маданий, шаклланган турар жойлар, янги қурилиш зоналари, саноат зоналари, табиий рекреация зоналари каби функционал йўналишларга бўлинганлигини маълум қилди.

«Маъмурий ва ишбилармонлик марказида шаҳарнинг шарқий йўналиши бўйича бош режада 1450 гектар майдонда маъмурий ва ишбилармонлик маркази қурилиши кўзда тутилган. Ушбу ҳудудда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт иншоотлари, бизнес марказлари, компаниялар офислари, банклар ва бошқалар бинолари қурилади. Бугунги кунгача 14 та иншоот тўлиқ қуриб битказилди ва улар шаҳарга меъморий кўринишни беради», - деди ҳоким Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, маънавий-маданий марказнинг умумий майдони 290 гектарни ташкил этади. Унинг ҳудудида Хазрати Султон музейи (88,7 гектар), Карвонсарой (22,1 гектар), Биринчи Президент парки (38 гектар) жойлашган. Ўмирзақ Шўкеев инвесторлар маблағлари ҳисобига учта беш юлдузли меҳмонхоналар қурилиши ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг бош режаси лойиҳасини маъқуллаган эди. Вилоят маркази Туркистонга кўчирилганидан бери шаҳарнинг асосий капиталига қарийб 400 миллиард тенге инвестиция йўналтирилди.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар