Яна иккита самолёт Қозоғистондан Туркияга гуманитар ёрдам етказади

None
ASTANА. Кazinform – Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи пойтахтдаги элчихонада бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон томонидан қандай инсонпарварлик ёрдами кўрсатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўтган дам олиш кунлари зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга Қозоғистон ҳукумати томонидан ажратилган 55 тонна гуманитар ёрдам етказилди. Кўнгиллилар томонидан элчихонамиз ва бош консулхонамизга олиб келинган юклар мамлакатимизга жўнатилиб, табиий офатдан жабрланганларга топширилди. Йиғилган қўшимча инсонпарварлик ёрдами Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси томонидан ажратилган самолётлар орқали мамлакатимизга етказилади. Бугун Миллий гвардияга тегишли биринчи самолёт Астанадан ҳавога кўтарилди. Эртага Алматидан Туркияга яна бир самолёт жўнатилади. Бу юкларни қўшиб ҳисоблаганда Қозоғистондан 250 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатилади», — деди Уфук Экиджи.

Бундан ташқари, зилзила оқибатида вайрон бўлган ва қулаш арафасида турган 156 мингта бино аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Қаҳрамонмарашда 7 баллдан кучли икки марта зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар