Яна бир қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди
16 Май 22:41

Яна бир қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

ISTANBUL. Кazinform - Бугун бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Жайна Шекербекова ярим финалга чиқди. Шу тариқа, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган қозоғистонлик боксчилар сони иккитага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жайна Шекербекова (52 кг) мусобақада Олена Савчук билан жанг қилди.

Ҳакамлар учун ғолиб боксчини аниқлаш қийин бўлди. Натижада кўпчилик ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг ғалаба қозонганини қайд этишди.

Шу тариқа, Жайна Шекербекова ярим финалга йўлланма олди.

Бунгача терма жамоадан Алуа Балқибекова (48 кг) шундай натижага эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ушбу босқичига етиб келган боксчи камида бронза медалини қўлга киритади.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнир 20 май куни якунланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив