+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Яна 20 мамлакат фуқароларига Озарбайжонга учиб келишга рухсат берилди

3 Август 08:22
Баҳам кўринг:
Яна 20 мамлакат фуқароларига Озарбайжонга учиб келишга рухсат берилди

BAKU. Kazinform - - 5 августдан бошлаб 20 мамлакат фуқаролари, шунингдек, бошқа мамлакатлар фуқаролари ва бу мамлакатларда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга Озарбайжонга самолёт орқали учиб келишга (ва кетиш) рухсат этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Озарбайжон фуқаролари энди суд мажлисларида фақат эмлаш ҳужжати билан қатнашишлари мумкин

Маълум қилинишича, бу ўзгаришлар Вазирлар Кабинетининг 2021 йил 26 майдаги 151 -сонли «Махсус карантин режимини узайтириш ва баъзи чекловларни олиб ташлаш чора -тадбирлари тўғрисида» ги ўзгартишида кўзда тутилган.

Ўзгаришларга кўра, 5 августдан Озарбайжонга Германия, Австрия, Бельгия, Чехия, Дания, Ирландия, Испания, Швеция, Швейцария, Канада, Люксембург, Мальта, Голландия, Польша, Португалия, Сербия, Сингапур, Словения, Словакия ва Греция давлатларидан учиб келишга рухсат берилади.

Аввалроқ, Озарбайжон ҳукумати Россия, Туркия, АҚШ, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Исроил, Венгрия ва Қатарга нисбатан шундай қарорлар қабул қилган эди.

Қозоғистонга келсак, Озарбайжонда қариндошларини зиёрат қилишни ёки яшаш ҳуқуқига эга бўлишни режалаштираётган мамлакатимиз фуқаролари, Озарбайжон Республикаси Вазирлар Кабинети ҳузуридаги тезкор штабнинг махсус қарорига биноан, ПЗР тестининг 72 соат муддатдан ошмаган манфий натижасини тақдим этиши керак.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив