Яна 110 минг муҳтож оилаларга 50 минг тангадан ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яна 110 минг муҳтож оилалар «Birgemiz» жамғармасидан 50 минг тангадан пул олишди. Бу ҳақда «Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Азиз дўстлар, Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, Елбасы топшириғи билан «Birgemiz» жамғармаси бир марталик тўловнинг учинчи босқичини ўтказди. Кичик шаҳарчаларда, катта шаҳарларга туташ овул ва посёлкаларда 110 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 50 минг тангадан ёрдам кўрсатилди», - деб ёзди у.

Шундай қилиб, бугунги кунда Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган жамоат фонди 470 мингдан ортиқ оилаларга ёки 1,6 миллион қозоғистонликларга тўғридан-тўғри манзилли ёрдам кўрсатмоқда.

«Бизнинг «Jas Otan» ёшлар қаноти мамлакат бўйлаб 5 мингдан ортиқ волонтерларни жалб қилди ва қарийб 256000 оилаларга озиқ-овқат саватлари, ниқоблар ва бошқа зарур нарсалар етказиб берди. Заиф гуруҳларга мансуб 100 минг оилаларга 5 миллион бепул ниқоб тарқатилди. Мақтаарал туманидаги сув тошқиндан таъсирланган Дўстлик овулининг яшовчилар учун «Birgemiz» жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги уйлар қурилмоқда. Умуман олганда, фавқулодда вазиятнинг биринчи кунидан бошлаб «Nur Otan» аъзолари Туркистон вилоятига 1000 тоннадан ортиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари ва шахсий гигиена воситаларини республиканинг барча минтақаларидан юборишди», - деди Бауржан Байбек.



«Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари барча партия аъзоларига, «Jas Otan» аъзолари ва партиянинг минтақавий бўлинмаларига тезкор ва мувофиқлаштирилган иш учун миннатдорчилик билдирди.

«Президентнинг мурожаатини қўллаб-қувватлаган барча меценатларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу ҳафтада биз партиямиз раҳбари Нурсултан Назарбоевнинг миннатдорчилик хатларини топширишни бошлаймиз», - деб ёзди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар