USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Яманда уч кун ичида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

26 Октябрь 11:31
Баҳам кўринг:
Яманда уч кун ичида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ISTANBUL. ANADOLY- Kazinform -Яман ҳукумат кучлари ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Aнсоруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати исёнчилари ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, араб коалициясининг сўнгги уч кун давомидаги амалиётлари натижасида 814 киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда Kazinform Anadolyга таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Ҳиндистон Қуролли Кучларининг вертолёти қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди Франциянинг курорт шаҳарчасида уй қулаб тушди Деновдаги портлашда бир кишининг ҳалок бўлгани аниқланди

Саудиянинг расмий SPA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, охирги 72 соат ичида коалиция кучлари ғарбий Маариб вилоятининг Эл-Кесар ва Эл-Жабве туманларида 88 та операция уюштирган.

Операциялар натижасида 36 та ҳарбий машина йўқ қилинди ва камида 264 ҳусий зарарсизлантирилди, - дейилади хабарда.

Aйни пайтда Aнсоруллоҳ воизи Яҳё Сери матбуот анжуманида ҳусийлар 550 кишини ўлдирганини, 1200 кишини яралаганини ва 90 кишини асирга олганини айтди.

«Ғалабали баҳор» операцияси давомида Шабва ва Маариб провинцияларида 3,2 минг квадрат км майдон озод қилинди «, - деди Сери.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Aнсоруллоҳ» ҳаракати исёнчилари 2014-йил сентабр ойидан буён Яман пойтахти Сана ва мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида назоратни ўрнатган.

Саудия Aрабистони бошчилигидаги коалиция Яман Ҳукуматини 2015 йилнинг март ойидан бери ҳусийларга қарши курашда қўллаб-қувватлаб келади.

Яманда 7 йилдан бери давом этаётган урушда 233 минг киши қурбон бўлди. Яман дунёдаги енг қашшоқ мамлакатлардан бири. Мамлакатда фуқаролар уруши туфайли кучайган гуманитар инқироз даҳшатли даражага етди.

Тахминан 30 миллион аҳолига эга Яман, БМТ маълумотларига кўра, дунёдаги энг жиддий гуманитар инқирозлардан бирига дуч келмоқда. Мамлакатда 22 миллиондан ортиқ одам ёрдам ва ҳимояга муҳтож.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив