Яқин йилларда Қозоғистонда неча км йўл қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Нұрлы жол» дастурига кўра, яқин беш йил ичида юртимиз бўйлаб республика аҳамиятига эга 10 минг км қурилади ва реконструкция қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Ҳукумати 2020-2025 йилларга мўлжалланган янги «Нұрлы жол» давлат дастурини тасдиқлади. Дастур доирасида йўллар қуриш ва таъмирлаш мақсадида жами 27 лойиҳа амалга оширилади.

«Қозоғистонда автомобиль йўлларнинг жами узунлиги 95,9 минг километрни ташкил қилади. «Нұрлы жол» давлат дастурининг иккинчи беш йиллигида республика аҳамиятига эга йўллар қурилиши ва реконструкцияси доирасида 13та янги лойиҳа амалга оширилади. Янги лойиҳалар тахминан 7 минг км йўлни қамраб олиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, беш йил ичида 14та қўшимча лойиҳа амалга оширилади. Улар орқали 3,8 минг км йўллар фойдаланишга топширилади. Натижасида, Қозоғистонда 2025 йил охиригача республика аҳамиятига эга қўшимча 10 минг километрдан зиёд йўллар пайдо бўлади», - дейилган ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Ушбу лойиҳалар ниҳоясига етказилгач, 2025 йилда яхши ва яроқли аҳволдаги республика аҳамиятига эга йўллар 100 фоизни ташкил қилади.

Таъкидлаш жоизки, 2020-2025 йилларга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан тахминан 1 трлн танга маблағ ажратилади. Шунинг натижасида яхши ва яроқли аҳволдаги йўллар республикамиздаги жами йўлларнинг 95%ини ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар