Яқин уч йилда Қозоғистонда барча йўловчи поездлари видеокамералар билан жиҳозланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – «Йўловчилар ташиш» акциядорлик жамияти бош директори Жанибек Тайжанов яқин уч йил ичида барча йўловчи поездлари видеокамералар билан жиҳозланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йўловчилар ташиш хавфсизлигини кучайтириш ва штатдан ташқари ҳодисалар сонини камайтириш мақсадида компанияда босқичма-босқич видеокузатув тизими жорий этиляпти. Ҳозирда йўл харитаси транспорт полицияси томонидан имзоланди. Қўшма лойиҳа доирасида биринчи босқичда ресторан ва вагонларга видеокузатув камералари ўрнатилди. 25 та йўналишдаги поездларга 146 та камера ўрнатилди. 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил март ойиигача пилот лойиҳа доирасида стандарт вагонлар ва «Тальго» поездларига ҳам камералар ўрнатишни бошладик»,- деди у.

Бу биринчи навбатда яхши самара берди, дейди корхона раҳбари.

«Ҳозир техник базани ишлаб чиқяпмиз. Жорий йилдан бошлаб, уч йил ичида барча поездларни видеокузатув камералари билан жиҳозлашни режалаштирганмиз», - деди Жанибек Тайжанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар