Яқин уч йилда Қозоғистон ички бозорни парранда гўшти билан тўлиқ таъминлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2025 йилга бориб Қозоғистон ички бозорни парранда гўшти билан тўлиқ таъминлайди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров паррандачиларнинг IХ халқаро форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилгача парранда гўшти импортини тўлиқ маҳаллий маҳсулотлар билан алмаштириш режалаштирилган. Шу нуқтаи назардан янги паррандачилик корхоналари қурилиб, мавжудлари модернизация қилинади», — деди А. Сапаров.

Унга кўра, 2021 йил охиригача 8 та паррандачилик фабрикаси фойдаланишга топширилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 40 миллиард тенгени ташкил этди. 500 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўз навбатида, Қозоғистон паррандачилар уюшмаси президенти Руслан Шарипов мамлакатнинг бир қанча вилоятларида заводлар қурилаётганини маълум қилди.

«Ўйлайманки, яқин икки-уч йил ичида ички бозорни парранда гўшти билан тўлиқ таъминлаймиз. Бундан ташқари, мамлакатимизда ўрдак ва ғоз етиштирувчи фермер хўжаликлари босқичма-босқич ривожланиб бормоқда», — деди Р. Шарипов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар