Яқин уч йилда 1,3 минг километр темир йўл қурилади – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Кazinform – яқин уч йилда 1,3 минг километр темир йўл қурилади. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистонни «транзит хаб» сифатида шакллантириш ишлари устувор ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги геосиёсий вазиятда бу мавзу долзарб бўлиб бормоқда. Қозоғистон транспорт тизимининг халқаро йўлаклар билан интеграциялашуви бизга минтақадаги асосий транспорт хаби сифатидаги мавқеимизни сақлаб қолиш имконини беради. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ва «Шимол-Жануб» йўлаги асосий йўналиш ҳисобланади», — деди Алихан Смаилов Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Ҳукумат раҳбари Ақтау ва Қуриқ денгиз портларини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у «Ақтау денгиз порти» МИЗ негизида транспорт-логистика хабини ташкил этиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратди.

«Қозоғистоннинг транзит-транспорт салоҳиятини янада ривожлантириш учун ҚТЖни миллий транспорт-логистика компаниясига айлантиришни сифатли амалга ошириш зарур. Биз шундай дедик. Бу масала алоҳида назорат остида бўлиши керак. Ўтган йилнинг ноябр ойида «Достиқ-Мойинти» темир йўл участкасининг иккинчи линияси қурилиши бошланди. 2026 йилгача «Алмати вокзали ҳалқаси», «Дарбаза-Мақтаарал», «Бақти-Аягоз» лойиҳаларини якунлаш режалаштирилган. Яқин уч йилда 1,3 минг километр темир йўл қурилади. Ушбу асосий инфратузилмавий темир йўл лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш керак», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар