Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари

28 Сентябрь, 12:05
Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари

ASTANA. Kazinform – Синоптиклар яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, совуқ антициклон Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида ўз таъсирини сақлаб қолади.

«Кечаси ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлиб қолади, республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда. Фақат республиканинг ғарбий қисмида шимоли-ғарбдан ҳаракатланаётган циклон таъсирида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши мумкин», - дейилади хабарда.

Умуман олганда, яқин кунларда республиканинг шимолий ярмида туман ва шамол кучайиши, жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларида қум бўронлари кузатилиши мумкин.

«Қозоғистоннинг шимоли, шарқи ва марказида кечаси 3-10 даражагача, кундузи 0-5 даражагача пасаяди, жанубда кундузи 13-23 даражагача, жануби-шарқда 5-13 даражагача, республика ғарбида кундузи термометр 17-30 даражагача кўтарилади», - дея аниқлик киритди метеорологлар.
Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар