
вчера 14:11
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 25-27 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
«Мамлакатда куз фасли ўзгарувчанлигича қолаётганига қарамай, қиш кўпинча ўз ҳуқуқларини намоён этади. Яқин кунларда баъзи атмосфера жараёнлари тез ўзгаради: ёғингарчилик тўхтайди ва ҳарорат кескин пасаяди. Қишнинг яқинлашаётгани Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида ҳам сезилади: ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқгача пасаяди», - дейилади хабарда.