Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари

4 Август 18:18

NUR-SULTAN. Kazinform – 5-7 август кунлари Қозоғистоннинг шимолида момақалдироқ, дўл, кучли шамол эсиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси +15-25, шимолда +10-20 даражани кўрсатади. Кундузи ҳаво ҳарорати ғарбда +27-35 даражагача, шимолда +23-30 даражагача пасаяди. Шарқда ва марказда ҳаво ҳарорати кечаси +10-20, кундузи +25-35 даража илиқ бўлади.

Мамлакатнинг жанубида ва жануби-шарқида ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади, баъзи жойларда чанг бўрони ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Кечаси +20-28 даражагача, кундузи +32-42 даражагача иссиқ бўлади.


Новости по теме