Яқин уч кунда кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК матбуот хизмати 4-6 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистоннинг ғарбий ва шарқий қисмида момақалдироқ ва ёмғир кутилади.

Республиканинг ғарбий қисмида баъзи жойларда кучли ёмғир ва дўл ёғади, довул кутилади. Келгуси кунларда, ушбу об-ҳаво Қозоғистоннинг жанубий қисмига ўтади, шунингдек, Эрон ҳудудларидан келадиган иссиқ ҳаво оқимлари мамлакат жануби ва жануби-шарқида ҳарорат кўтарилишига олиб келади.
Сўнгги хабарлар