Яқин уч кунда Қозоғистонда дўл ва қор ёғади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 23-25 ​​апрел кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳарорати пасайиши, дўл ва қор ёғиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Яқин кунларда Қозоғистоннинг катта қисмига Шимолий циклон таъсир қилади, шу боис ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, мамлакатнинг шимолий қисмида эса кучли шамол эсади. 23 апрел куни жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Кейин циклон ўрнига совуқ антициклон келиши туфайли, ёғингарчилик тўхтатаб, ҳаво ҳарорати пасайиши кутилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар