Яқин уч кунда Қозоғистонда 5 даражагача салқин тушади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 22-24 июн кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Синоптиклар мамлакат ғарбида яқин уч кун давомида иссиқ ҳаво бўлишини тахмин қилишмоқда.

«Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудлари антициклон тизмаси таъсирида бўлади. Шунинг учун ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кутилмоқда.

Мамлакатнинг қолган қисмига шимолий циклон таъсир қилади, у момақалдироқ, дўл, кучли шамол, шимолда, шарқда ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғдиради.

Ҳарорат кундузи шимолда, шарқда ва марказда 12-23, кечаси 5-13, жанубда кечаси 12-22, кундузи 24-35, ғарбда кечаси 15-25, кундузи 34-42 даража иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар