Яқин уч кунда Қозоғистонда 35 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг катта қисми яқин уч кун ичида юқори атмосфера босими майдони таъсирида бўлади, шу муносабат билан очиқ, совуқ ва асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, фақат республиканинг жануби, жануби-шарқида атмосфера жабҳалари таъсирида қор ёғиши, туман тушиши, жанубий ҳудудларда яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди. 6 декабрга ўтар кечаси Қарағанди, 7-8 декабр кунлари Шарқий Қозоғистон вилоятларида -35 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар