13:50, 02 Декабр 2022 | GMT +6
Яқин уч кунда Қозоғистонда 34 даражагача совуқ сақланиб туради
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» синоптиклари яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
Атмосфера фронтлари Қозоғистоннинг кўп қисмидан ўтади, бунинг натижасида об-ҳаво беқарорлигича қолади, қор ёғади.
Фақат мамлакат ғарбида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади.
Республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли, шарқи ва марказида бўрон бўлиб, шамол кучаяди, жануб ва жануби-шарқда туман тушиши мумкин.
Кечаси ҳаво ҳарорати ғарбда 10-22, жануби-ғарбда 3-15, шимоли-ғарб ва шимолида 20-30, марказда 13, 22 дан 20-30 даражагача пасаяди.
Мамлакат шарқида 25-34 даража совуқ, республика жануби ва жануби-шарқида 5-15 даража совуқ, тоғли ҳудудларда 15-20 даража совуқ бўлади.