Яқин уч кунда Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йил 30 ноябр - 2 декабр кунлари об-ҳаво маълумотларини синоптиклар эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Қазгидрометга таяниб.

«Совуқни келтириб чиқарган совуқ антициклон Қозоғистон ҳудудини аста-секин тарк этади. Унинг ўрнини Қораденгиз минтақаларидан келаётган илиқ Ғарбий циклон эгаллайди, шу боис ёғингарчилик (ёмғир, қор), шунингдек ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакат шимолий ярмида 0-5 даражагача, жанубий ярмида эса 10-15 даражагача илиқ бўлади, Туркистон вилоятида 20 даражагача исиши мумкин», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар