Яқин уч кунда бирдан ҳарорат кўтарилади, ёғингарчилик кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 25-27 февраль кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Яқин кунларда Сибир антициклони таъсири остида ёғингарчилик бўлмайди, аммо Қозоғистон ҳудудларининг катта қисмида 500 метрдан нари кўринмайдиган туман қоплаши мумкин. Республика ғарбига Атлантика океанидан чиққан циклон атмосфера фронтларини олиб келмоқда. Шу сабаб ғарбий вилоятларда ҳаво ҳарорати кўтарилиб, ёғингарчилик бўлиши кутилади. Атмосфера фронтлари шарқ томон ҳаракатланиши туфайли кейинги кунларда республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ёғингарчилик ва яхмалак кутилади», - дейилган хабарда.

Тахминларга кўра, яқин уч суткада ҳаво ҳарорати меъёрдан 4...12°C юқори бўлади.


Сўнгги хабарлар