Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 29 даражагача совуқ бўлади

None
ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Самара вилоятларидан циклон келиши туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Мамлакат ғарби ва жанубида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади, 25 ноябрда шимолда, 26 ноябрда эса шарқда кучли қор ёғиши мумкин.

«Республикада шамол кучайиши, туман тушиши, шимолий, шарқий ва марказий йўналишларда бўронлар бўлиши кутилмоқда. Давр охирида Салехард ҳудудларидан шимолий совуқ антициклон кириб келиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, шимолий, шарқий ва марказда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 20-29 даражагача кескин пасаяди»

, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар