Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Яқин уч кун ичида Қозоғистонда олти даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

29 Сентябрь 15:32

NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 30 сентябрдан 2 октябргача кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Давр бошида, Қозоғистон ҳудудининг кўп қисми, ғарбий ҳудудлар бундан мустасно, ҳали ҳам чиқиб кетаётган циклон таъсирида бўлади. Ғарб аллақачон Москва туманларидан силжиган шимоли-ғарбий антициклон таъсири остида.

Шимолда, шимоли-ғарбда, шарқда, марказда ва мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бўлади, муз қотиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

1 октябрдан совуқ шимоли-ғарбий антициклон ғарбдан шарққа силжий бошлагач, ёғингарчилик тўхтайди ва ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади: кечаси шимолда, шарқда ва марказда 1-6 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Мамлакат шимоли-ғарбий қисмида кечаси ҳаво ҳарорати 6 даражагача совуқ, кундузи 3-13 даража илиқ бўлади. Жанубий вилоятларда эса кечаси 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи 8-13 даражагача пасаяди. Фақат мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқдан -5 даражагача илиқ, кундузи 10-15 даражадан 13-18 даражагача илиқ кузатилади», - дейилади хабарда.

Новости по теме