Яқин уч кун ичида Қозоғистонда 43 даража совуқ бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон синоптиклари яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 29 – 30 ноябр кунлари мамлакатнинг шарқий ҳудудлари совуқ шимолий антициклон таъсирида бўлади ва аёз сақланиб қолади.

Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ҳам совуқ тушиши кутилмоқда. 30 ноябрдан 1 декабргача бўлган даврда мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик келтирадиган жанубий циклонинг кучайиши, жанубий ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати кўтарилади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, туман тушади. Жануб, жануби-шарқда қор ёғиши, шимол, шарқ ва марказда бўрон бўлиши кутилмоқда.

«Ҳаво ҳарорати кечаси республика ғарбида 5-15 даража совуқ, шимоли-ғарбда 10-28 даража совуқ, шимолий ҳудудларда 15-25 даража совуқ, марказда 5-20 даража совуқ, мамлакат шарқида 33-43 даража совуқ, давр охирида 20-30 даража совуқгача сақланади. Жанубда 7 даража совуқдан 3 даражагача илиқ бўлади»

, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар