Яқин уч кун ичида ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 4-6 февраль кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Қозоғистонга келаётган жанубий циклон ва атмосфера фронтлари туфайли бирқатор вилоятларда яна ёғингарчилик бошланади. Шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда қор бўрони кутилмоқда. Қаттиқ шамол эсиб, йўллар яхмалак бўлади.

Илиқ ҳаво массалари туфайли жанубий ва ғарбий вилоятларда ҳаво ҳарорати бирмунча кўтарилади.

Ҳаво ҳароратининг бирданига кўтарилиши Қозоғистоннинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилади.

Шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат кундузи минус 5 - плюс 5°С оралиғида, жануб ва ғарбда эса плюс 3…8°С атрофида бўлади. Энг жанубий туманларда ҳарорат 15°С даражагача кўтарилиши эҳтимоли бор. Бу ўртача нормадан 5…14°С юқоридир.


Сўнгги хабарлар