Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари Қозоғистон Президентини қайта сайлангани билан табриклади

None
ASTANA. Кazinform – Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукмдорлари Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Кazinform.

Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга янги президентлик муддатига қайта сайлангани муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, деб ёзади Saudi Gazette.

Қирол Жаноби Олийлари ўз телеграммасида мамлакат Президентига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Қозоғистон халқига эса барқарор тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Қосим-Жомарт Тоқаевни янги президентлик муддатига қайта сайлангани билан табриклаб, алоҳида телеграмма йўллади.

WАМ агентлиги БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Президент лавозимига қайта сайлангани муносабати билан телеграмма йўллагани ҳақида хабар берди.

Вице-президент, Бош вазир ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ҳам Токаевга шундай тилак йўллади.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябр куни Қозоғистон Республикасида навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди.

Фото: saudigazette.cоm.sa

Сўнгги хабарлар