+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Яқин кунларда «Прогресс МС-13» космик кемаси учирилади

3 Декабрь 17:21
Баҳам кўринг:
Яқин кунларда «Прогресс МС-13» космик кемаси учирилади

БОЙҚЎНҒИР. Kazinform – Бойқўнғир космодромида «Прогресс МС-13» космик юк кемаси ўрнатилган «Союз-2.1а» ракета ташувчиси учириш комплексига қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда космик юк кемасини фазога олиб чиқувчи ракета ташувчи Бойқўнғир космодромининг № 31 учириш комплексига ўрнатилди. Россия ракета ва коинот соҳаси корхоналарининг мутаҳассислари биринчи учириш куни жадвали бўйича амалга ошириладиган ишларга киришишди. Бугун юк кемасининг тизимлари ва агрегатлари, ташувчи ракета ва учириш комплекси синовдан ўтказилмоқда», - дея маълум қилди Роскосмос матбуот хизмати.

«Прогресс МС-13» космик юк кемасини фазога олиб чиқувчи «Союз-2.1а» ташувчи ракетаси 2019 йил 6 декабь куни Нур-Султон вақти билан 15 соат 34 дақиқада учирилиши режалаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, космик кема 1 декабрда учирилиши керак бўлган, аммо кемани қўшимча текшириш ишларига биноан старт кейинга қолдирилган эди.

Космик юк кемаси Халқаро космик станцияга ёқилғи, кислород, илмий тажрибаларга мўлжалланган асбоб-ускуналар, тиббий воситалар, озиқ-овқат ва сув, экипаж аъзоларига хат-хабар етказиб беради.

Муаллиф: Сара Қабиқызы


Калит сўзлар: Бойқўнғир,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив